Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

Яна бир неча кундан сўнг – 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади.

Самарқанд саммити ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланаётгани ва тарихда илк бор 15 мамлакат раҳбари иштирок этиши кўзда тутилгани билан аҳамиятли.

Нуфузли анжуманга саноқли кунлар қолган паллада Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

Қайд этиш керакки, саммит арафасида Самарқандда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Анжуман арафасида қуриб битказилган “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳам ташриф буюрувчи меҳмонлар эътиборидан четда қолмайди. Мажмуада миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, барча вилоятлардан келган уста-ҳунармандларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин.

Анжуманга аллақачон хорижий меҳмонлар ташриф буюришни бошлади. Самарқанд саммити минтақадаги хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этиладиган майдон бўлиши учун барча шароит яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг