Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд халқаро аэропорти бир неча кунга ёпилади

Самарқанд халқаро аэропорти бир неча кунга ёпилади

Фото: Xabar.uz

«Самарқанд» аэропорти 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь 00:01 га қадар парвозлар учун ёпилиши айтилмоқда.

Бу ҳақдаги хабар чоршанба куни авиация ходимлари учун NОТАМ халқаро хабарнома тизимида пайдо бўлди, деб хабар бермоқда AviaAlertsUZ.

Таъкдлаш жоиз, 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида, 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг