Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд аэропортидан амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди

Самарқанд аэропортидан амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди

Uzbekistan Airways Самарқанд халқаро аэропортидан амалга ошириладиган мунтазам қатновлар техник сабабларга кўра вақтинчалик бекор қилинганини маълум қилди.

12 сентябрдан 20 сентябргача қуйидаги рейслар бекор қилинди:

HY041/042, HY043/044, Тошкент – Самарқанд – Тошкент;

HY275\276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд, HY605\606; Самарқанд – Москва – Самарқанд;

HY767\768 Самарқанд – Олмаота – Самарқанд;

HY639\640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд.

HY9606\9605 Москва – Самарқанд – Москва йўналишлари бўйича авиақатновлари Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларига кўра бекор қилинганини маълум қилади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг