Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 67 бош қўйни ўғирлаган ўғрилар қўлга олинди

Самарқандда 67 бош қўйни ўғирлаган ўғрилар қўлга олинди

2019 йил 18 октябръ куни тахминан соат 21:30 ларда 53 ёшли Мурод Н. жиноий шериги 34 ёшли Маъмуржон У. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Э.Х.нинг Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, оғилхонадан Э.Х.га тегишли ҳар-бирининг баҳоси 1.300.000 сўмлик жами 87.100.000 сўм бўлган 67 бош қўйни яширин равишда талон-тарож қилиб, уларни шу ердаги қирга ҳайдаб бориб, 46 бош қўйни «Ласетти» ва «Газел» русумли юк автомашиналарига юклаб, сиғмай қолган 21 бош қўйни шу жойга қўйиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Маъмуржон У. қўйларни Бухоро вилояти, Вобкент туманига олиб бориб, таниши У.Х.га ҳар-бирини 930.000 сўмдан ҳисоблаб жами 40.920.000 сўмга сотиб юборган. Савдо вақтида жиноятчи қўйлар ўзига тегишли эканини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «г» бандлари билан жиноят иши кўзғатилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Маъмуржон У. такроран 2019 йил 31 октябр куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигидан фуқаро У.Ҳ.га тегишли муқаддам ўзи унга сотган, ҳар-бирининг баҳоси 930.000 сўмлик жами 39.060.000 сўм бўлган 42 бош қўйларини ва А.Х.га тегишли 1 бош баҳоси 1.000.000 сўмлик қўйини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жиноят иши бўйича Маъмуржон У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари билан ва Мурод Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар томонидан жабрланувчиларга этказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Тергов якунига кўра жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2020 йил 7 январдаги ҳукмига кўра, Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар ушбу жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Маъмуржон У.га нисбатан 3 йил 3 ой муддатга, Мурод Н.га 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг