Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда 7 ойда қанча шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди?

Самарқандда 7 ойда қанча шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди?

2020 йил бошидан буён жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) Самарқанд вилояти судлари  томонидан шахсни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилингани ҳақида маълумот берилди.

ЖИБ вилоят суд раиси ўринбосари Ў. Мамадалевнинг маълум қилишича,  ўтган етти ой мобайнида Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазодан шартли озод қилиш)  тартибида бир ярим мингдан зиёд ишлар кўриб чиқилган. Бунинг натижасида 23 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш, 550 шахс озодликдан чеклаш, 210 шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 671 нафар шахс  эса ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Озод қилинган шахсларнинг 1307 нафарини эркаклар (10 нафари вояга етмаганлар, 453 нафари ёшлар ва 48 нафари 60 ёшдан ошганлар), 147 нафарини аёллар (33 нафари ёшлар ва 10 нафари 60 ёшдан ошганлар) ташкил этади. Бундан ташқари 265 шахсга нисбатан аввал тайинланган жазолар  енгилроқ турларига алмаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг