Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда аёл бирданига тўрт чақалоқни дунёга келтирди

Самарқандда аёл бирданига тўрт чақалоқни дунёга келтирди

Фото: ЎзА.

Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келишган.

Текширувлар натижасида ҳомиладор аёл тўрт эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишган, дея ёзади ЎзА.

– 2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди, – дейди Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева. – Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг