Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясини ўтказишга тайёргарлик бошланди

Самарқандда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясини ўтказишга тайёргарлик бошланди

2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси ўтказилади. Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан маълум қилинишича, ушбу тадбирни юқори даражада ўтказиш юзасидан катта тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.


Вазир ушбу ассамблеянинг аҳамиятига эътибор қаратаркан, «Самарқанд шаҳри Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланиши»ни таъкидлаб ўтди.


«Шу билан бирга, туризм имконияти мавжуд шаҳарларда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган хизмат турларини кенгайтиришга эътибор қаратаяпмиз. Самарқандда янги Туристик марказ, Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида ҳеч шубҳасиз «Янги туризм дарвозаси» ва Янги Ўзбекистоннинг «ташриф қоғози»га айланади», – деди Азиз Абдуҳакимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг