Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ерости қувурига тушиб кетган бола қутқарилди

Самарқандда ерости қувурига тушиб кетган бола қутқарилди

Фото: ФВВ

Самарқандда ерости қувурига тушиб кетган бола қутқарилди, деб хабар берди ФВВ ўз телеграм-каналида.

Бугун, 23 сентябр куни соат 17:00 да Самарқанд вилояти ФВБга ташвишли мурожаат келиб тушган. Мурожаатда Самарқанд шаҳрининг Абубакр Розий кўчасида жойлашган, чуқурлиги тахминан 12 метр бўлган ерости қувури (канализация)га эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган 15 ёшли болани қутқариш сўралган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида болани қудуқдан соғ-саломат чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун даволаш муассасасига юборилган. Ҳозирда бола шифокорлар назоратида, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг