Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда қарийб ярим килолик олтин ёмбисининг савдоси «пишмади»

Самарқандда қарийб ярим килолик олтин ёмбисининг савдоси «пишмади»

Самарқандда «999,9» пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган хабарга кўра, ноқонуний олтин савдоси идора ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган.

Қайд этилишича, фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни 287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми «999,9» пробали соф олтин эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг