Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда талаба қиз рашк қурбонига айланди

Самарқандда талаба қиз рашк қурбонига айланди

25 февраль куни  фуқаро Д.Ў. Самарқанд давлат чет тиллар институтида таҳсил олувчи турмуш ўртоғи У.Ў.ни рашк туфайли ёнида бўлган ошхона пичоғи билан У.Ў.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба қасддан урган.  Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси баёнот берган.

РСТЭИАМ Самарқанд филиали томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотномага кўра, марҳума У.Ў.нинг ўлими плевра бўшлиғига тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотиши ва юрак жароҳатидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлари билан ифлосланган пичоқ ва жанжал вақтида уларни эгнида бўлган кийимлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар олинган.

Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 26 февралда Д.Ў.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Гумонланувчи Д.Ў. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда яқин қариндошларига хабар берилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг