Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда тиббиёт ОТМлари талабалари ўртасида халқаро олимпиада ўтказилди

Самарқандда тиббиёт ОТМлари талабалари ўртасида халқаро олимпиада ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Самарқанд-2020» тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг III Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Халқаро талабалар олимпиадасида Польша, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус, Туркия ва Озарбойжон республикаларидан 76 та тиббиёт олий ўқув юртларининг 120 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ва 3000 дан ортиқ талабалар онлайн ва анънавий тарзда иштирок этди.

«Самарқанд-2020» тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг III Халқаро олимпиадасининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев, Абу Али ибн Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети ректори Махмадшох Курбонали Гулзода (Душанбе, Тожикистон), Ижевск давлат тиббиёт академияси ректори Алексей Шкляев (Ижевск, РФ), Соғлиқ билимлари университетининг Евросиё соғлиқни сақлаш ва ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот маркази директори Feyzioğlu Aynur (Истанбул, Туркия), “ANATOMICÁ” журнали бош муҳаррири Барно Икрамова, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ректори Дмитрий Иванов (Санкт-Петербург, РФ), «HRV - simulation» директори Arnaud Cosson (Франция) олимпиада ишига омад тилашди.

Шундан сўнг ёш олимларнинг илмий ишлари ва START-UP лойиҳалари танлови ўтказилди.

Иштирокчилар офлайн ва онлайн тарзда 70 та секцияда 35 та йўналиш бўйича, шу жумладан «Одам анатомияси», «ОХТА», «Физиология», «Патологик физиология», «Патологик анатомия», «Суд тиббиёти», «Тиббий мулоқотда инглиз тили», «Тиббий биология», «Гистология, патология ва эмбриология», «Микробиология», «Тиббий кимё», «Биологик кимё», «Фармакология», «Тиббиёт тарихи, биоэтика», «Хирургия», «Нейрохирургия», «Болалар хирургияси», «Травматология ва ортопедия», «Анестезиология ва реаниматология», «Ички касалликлар, «ички касалликлар пропедевтикаси», «Юқумли касалликлар», «Неврология», «Урология», «Радиология», «Онкология», «Офтальмология», «Спорт тиббиёти», «Педиатрия», «Акушерлик ва гинекология», «Терапевтик стоматология», «Ортопедик стоматология», «Хирургик стоматология ва юз-жағ хирургияси», «Болалар стоматологияси», «Оториноларингология» йўналишлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Олимпиада ғолиблари ва фаол иштирокчилар 1, 2, 3 даражали дипломлар ҳамда турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Халқаро олимпиада доирасида СамДТУ талабалари учун чет эллик ва республикамизнинг етакчи мутахассислари томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари, педиатрия ва стоматологиянинг долзарб масалаларига бағишланган 18 та мастер-класс ўтказилди.

Шу куни Туркиянинг Соғлиқ билимлари университетининг Евросиё соғлиқни сақлаш ва ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот маркази директори Feyzioğlu Aynur хонимга университет илмий кенгаши қарорига кўра, СамДТУ профессори фахрий унвони берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг