Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда яна икки киши коронавирусга чалинди

Самарқандда яна икки киши коронавирусга чалинди

Фото: zarnews.uz

Бу икки бемор ҳам вирусни вилоятда аниқланган биринчи бемор билан мулоқотда бўлиши натижасида юқтирган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мутасадди ташкилот, идоралар ҳамкорлигида эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Жумладан, беморлар билан мулоқотда бўлган 325 нафар фуқаро Оқдарё туманидаги «Устоз» санаторияси, Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳамда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилиб, уларнинг саломатлиги устидан тиббий назорат ўрнатилган.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан беморларни белгиланган стандартлар бўйича даволаш ҳамда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг