Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги тунги клубда бир киши вафот этгани бўйича хабарлар изоҳланди

Самарқанддаги тунги клубда бир киши вафот этгани бўйича хабарлар изоҳланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ.

7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган «Bassiane» номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади Самарқанд ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг