Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИБ самарқандлик автоблогернинг машинаси ёқиб юборилиши бўйича иш очди

ИИБ самарқандлик автоблогернинг машинаси ёқиб юборилиши бўйича иш очди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самарқандлик автоблогер Б.нинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилган ва шу куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомашинаси номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисм «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг