Санъаткорлар талабаларга очиқ дарс ўтди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ташаббуси билан 16 сентябр куни «Абдулла Авлонийнинг ҳаёти ва ижоди - ёшлар учун ҳаёт мактаби» мавзусида очиқ намунавий дарс машғулоти ўтказилди. Адиблар хиёбонида ўтказилган дарсни университет ректори Алишер Умаров очиб берди.
Очиқ дарс машғулотида Абдулла Авлоний тарихий-бадиий ўзбек фильми режессёри, Шухрат медали соҳиби Музаффархон Эркинов, Ўзбекистон халқ артисти Гавхар Зокирова, кино ва театр актёри Маъруф Отажонов, Миллий театр актёри Ҳамза Хасанов ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ходими, шоира Фароғат Худойқулова қатнашди. Республика маънавият тарғибот марказининг Чилонзор туман бўлими рахбари Умид Турсунов томонидан Авлоний шахсияти, унинг таълимий-ахлоқий асарларининг бугунги кунда ёшларимиз учун муҳим аҳамияти ва долзарблиги тўғрисида талабаларга ибратли ҳикоялар маъруза қилиб берилди.
Дарс якунида университет талабалари Абдулла Авлоний ижод намуналари асосида бадиий чиқишлар қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter