Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Умрзоқов Олий судда танқидий руҳда йиғилиш ўтказмоқда

Сардор Умрзоқов Олий судда танқидий руҳда йиғилиш ўтказмоқда

Архив фото.

Айни дақиқаларда Сардор Умрзоқов куни кеча Сенат томонидан тасдиқланган Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломовни жамоага таништирмоқда. Бу ҳақда Комил Алламжонов маълум қилди.

«Йиғилиш жуда кескин ва танқидий ўтяпти. Чунки бугун жамоатчиликнинг аксарияти суд тизимидан мутлақо норози.

Адолатли суд тизимисиз ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Ва бугунги суд тизими катта ислоҳотларга муҳтож», деб ёзади Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Козимжон Комилов Олий суд раиси лавозимидан озод этилиб, ўрнига  Бахтиёр Исломов тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг