Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони чегараларни очмасликка қарор қилди

Саудия Арабистони чегараларни очмасликка қарор қилди

Фото: «Ru.interaztv.com»

Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми туфайли чегаранинг тўлиқ ёпилишини яна бир ҳафтага узайтиришга қарор қилди, дея хабар берди Саудия Арабистони SPA янгиликлар агентлиги Қироллик Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.

21 декабрь куни Саудия Арабистони бир нечта мамлакатда қайд этилган янги коронавируснинг мутацияси туфайли халқаро авиақатновларнинг тўхтатилиши ҳамда денгиз ва қуруқликдаги чегаралардан ўтиш пунктлари ёпилишини эълон қилганди. Минтақадаги бошқа давлатлар — Уммон ва Қувайт ҳам Саудия Арабистонидан ўрнак олишди. Бироқ якшанба куни Уммон 29 декабрдан бошлаб чегаралар очилишини маълум қилди.

«Халқаро авиақатновларнинг тўхтатилиши, фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно, шунингдек, қиролликнинг денгиз ва қуруқлик чегараларини кесиб ўтишни тақиқлаш бир қанча мамлакатларда коронавируснинг янги штамми аниқланганлиги ҳамда вазиятни яхшилаб ўрганиш учун яна бир ҳафтага узайтирилди», — дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Шунга қарамай, тақиқ юк ташишга таъсир кўрсатмайди, Саудия Арабистони фуқароси бўлмаганлар ҳам мамлакатни самолётда тарк этишлари мумкин.

Саудия Арабистонида пандемия бошланганидан бери 362,2 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, улардан 6,185 нафари вафот этди, 353 мингдан ортиқ бемор тўлиқ тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг