Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди

Саудия Арабистони Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди

Саудиянинг «Jamjoom Pharma» фармацевтика компанияси Ўзбекистон дори-дармон ишлаб чиқариш саноатига 52 миллион доллар сармоя киритиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Arab News» нашри хабар бермоқда.

Компания вице-президенти Маҳмуд Жамжумнинг айтишича, унинг компанияси Марказий Осиё бозорига чиқишдан манфаатдор. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Саудия-Ўзбекистон бизнес-форумида у Ўзбекистон билан ҳамкорлик унинг учун минтақавий бозорга йўл очишига умид билдирди.

«Ҳозир биз дунёнинг 30 та давлатида фаолият юритаяпмиз. Энди биз ушбу ҳудудга эътибор қаратмоқдамиз. Бизни Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистон қизиқтиради. Бу келишув биз учун минтақага эшик очади», – деди Жамжум.

Компания вице-президенти, шунингдек, барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг Ўзбекистонда реклама кампаниясини бошлашни режалаштираётганини айтди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг