Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия подшоҳи Эрон президентига жиддий таклиф билан чиқди. Жавоб маълум

Саудия подшоҳи Эрон президентига жиддий таклиф билан чиқди. Жавоб маълум

Саудия Aрабистони подшоҳи Салмон бин Aбдулазиз ал Сауд Эрон президенти Иброҳим Раисийни Aр-Риёдга таклиф қилди.

Бу ҳақда Эрон президенти маъмурияти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшидий маълум қилди, дея хабар беради Tasnim агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Саудия монархи Раисийга йўллаган мактубида «икки биродар давлатнинг келишуви»ни (дипломатик муносабатларни тиклаш тўғрисида) олқишлаб, уни Aр-Риёдга расмий ташриф билан таклиф қилган ва иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирган.

Жамшидийнинг айтишича, Эрон президенти қирол таклифини қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Эрон ва Саудия Aрабистони Хитой томони воситачилигида дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича келишув имзолагани ва икки ой ичида элчихоналар очиш режалаштирилгани маълум бўлди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2016 йил Саудия Арабистонида шиа руҳонийсининг қатл этилишидан кейин бузилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг