Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг 29-ялпи мажлисини 2022 йил  4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ялпи мажлис икки кун давомида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Навбатдаги ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, “Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Давлат қарзи тўғрисида”ги, “Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитиш режалаштирилган.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ҳамда ички ишлар вазирининг ахбороти ҳам эшитилади.

Ялпи мажлисда Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ҳукуматга парламент сўровини юбориш масаласи кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини ҳам тасдиқлаш назарда тутилган.

https://senat.uz/uz/lists/view/4689

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг