Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сербия президенти Қрим ва Донбасс кимникилигини айтди

Сербия президенти Қрим ва Донбасс кимникилигини айтди

Фото: Bloomberg

Сербия президенти Александр Вучич Украинадаги вазият бўйича ўз мамлакатининг позициясини очиқлади. 

«Биз учун Қрим бу — Украина, Донбасс бу — Украина ва шундай бўлиб қолади», — деди Сербия президенти Bloomberg нашрига берган интервюсида.

«Биз бошидаёқ РФнинг Украинага ҳужумини қўллай олмаслигимиз ва қўлламаслигимизни айтганмиз», — қўшимча қилди Вучич.

Украинадаги низони оқламаса-да, Сербия Россия билан ҳамкорликни давом эттираётган Европадаги саноқли мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг