Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелида ИИБ ходими пичоқланди

Сергелида ИИБ ходими пичоқланди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкентнинг Сергели туманида  ички ишлар ходими пичоқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра воқелик 30 март куни қоқ пешинда содир бўлган. Яъниким,  Сергели туман ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили Б.Худайқулов  шу туманда истиқомат қилувчи  М. А.га (1996 йилда туғилган) нисбатан (ўз хотини томонидан) ёзилган шикоятни ўрганиш учун унинг яшаш хонадонига боради. Бу пайтда М. А. маст ҳолатда бўлиб, боз устидан ариза ёзилганини (турмуш ўртоғи уни оғир жиноятда айблаганди) билгач, тамоман қуюшқонда чиқиб кетади. Бунинг натижасида у ошхона пичоғи билан ИИБ катта тезкор вакилига  ҳужум қилиб, унинг чап кўкрак пастки қисми ва қорин соҳасига (икки маротаба уриб) тан жароҳатлари етказади.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда М.А. ҳибсда. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг