Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шойгу Россия Украинада қанча аскар йўқотганини айтди

Шойгу Россия Украинада қанча аскар йўқотганини айтди

Россия президенти Владимир Путиннинг ортидан мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам мурожаатини бошлади. 

Шойгу Украинада ҳалок бўлган россияликлар ҳақида гапирди. Унга кўра, 5 937 рус аскари ҳалок бўлган.

Мудофаа вазирининг иддао қилишича, Украина томони 61 207 нафар аскар йўқотган, жароҳатланганлар 49 368 кишини ташкил этади. 

Россия Украинага бостириб киргандан буён эълон қилинган йўқотишлар баҳсли бўлиб қолмоқда, бу ҳақда томонлар турли рақамларни эълон қилмоқда. 

Жумладан, Пентагон август ойида Россия армиясида ўлган ва жабрланганлар 80 минг кишидан ошини таъкидлаганди.

Украина томони эса Россия 50 мингдан ошиқ аскарни йўқотганини маълум қилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг