Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шаҳидлар хотираси» хиёбонида уятсиз ҳаракатлар олди олинади

«Шаҳидлар хотираси» хиёбонида уятсиз ҳаракатлар олди олинади

Фото: «Xabar.uz»

Юнусобод туманидаги Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги ўриндиқларда йигит-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда уятсиз ҳаракатлар содир этгани учун хиёбонга ИИББ ППХ «102» буткаси жойлаштирилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Муродилла Алиқориев маълум қилди.

Кунлик тартибда икки босқичда пиёда ва отлиқ патруль нарядлари жалб этилади.

Шунингдек, шу туманнинг Шаров Рашидов кўчасида жойлашган Германия элчихонасининг орқа тарафидан оқиб ўтувчи анҳор каналида фуқароларнинг чўмилиши ва унинг атрофида спиртли ичимликлар ичишининг олдини олиш мақсадида ИИББ ППХ бригадасидан кунлик тартибда туну кун пиёда ва патруль отлиқ нарядлари йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг