Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабздаги туғуруқхонада 2 кунлик чақалоқ вафот этди. Ҳолат прокуратура назоратига олинган

Шаҳрисабздаги туғуруқхонада 2 кунлик чақалоқ вафот этди. Ҳолат прокуратура назоратига олинган

Қашқадарё вилояти прокуратураси Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида вафот этган 2 кунлик чақалоқ юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур шифохонанинг туғруқ бўлимида 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўша куннинг ўзида иш бўйича судга оид тиббий экспертиза ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг