Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Асқар Маминни қабул қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Асқар Маминни қабул қилди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, қардош мамлакатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган учрашувлари ҳамда уларнинг натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди, дейилади хабарда.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг