Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия холдинги билан кооперация лойиҳалари амалга оширилади

Туркия холдинги билан кооперация лойиҳалари амалга оширилади

Фото: Президент матбуот хизмати

16 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида «Cengiz Enerji» компанияси бошқаруви раиси Меҳмет Женгиз билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги энергетика қувватларини кенгайтириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ушбу турк компаниясининг фаолиятини юқори баҳолади.

Бошланган лойиҳаларни тез фурсатда якунига етказиш ҳамда устувор йўналишларда, шу жумладан энергетика объектларини модернизация қилиш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Меҳмет Женгиз самимий қабул ҳамда хорижий инвесторларнинг самарали фаолиятига яратилаётган шароитлар учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик изҳор этди. Мамлакатимизда муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда бундан буён ҳам иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг