Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдўғонга табрик йўллади.

Мактубда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб, том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдўғоннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг