Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Президент Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўради, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

«Tasnim» ахборот агентлиги хабарига кўра, кучли ёмғирлар ва сув тошқинларидан Эроннинг 20 та вилояти жабр кўрган, 111 та шаҳар ва 310 та қишлоққа зарар етган. Мамлакат ҳукумати қурбонлар сони 69 нафарга, бедарак йўқолганлар сони 45 нафарга етгани ҳақида баёнот берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг