Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий билан музокара ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий билан музокара ўтказмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Диққат марказида - ўзаро савдо ҳажмини ошириш, кооперацияни кучайтириш, саноат, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонда юзага келаётган вазият, ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Президентимиз бугун шунингдек, БМТ бош котиби ўринбосари ва Мўғулистон раҳбарлари билан ҳам учрашди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг