Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев орден билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев орден билан тақдирланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирлаш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбарини ушбу орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон жорий йилнинг июль ойида қабул қилинган эди.

Президентимиз мукофотни қабул қилар экан, уни, биринчи навбатда, бутун Ўзбекистон халқининг ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасининг эътирофи деб билишини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, Александр Невский ордени билан Россия Федерацияси билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кўмаклашишда хизмат кўрсатган атоқли хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари мукофотланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг