Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни Қирғиз Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари қадимдан минтақамизда кенг нишонланиб келаётган, дўстлик ва яхши қўшничилик, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигини ифода этувчи баҳор ва янгиланиш байрами — Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси раҳбарлари коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни муҳокама қилдилар.

Ушбу пандемияга қарши самарали курашиш, шунингдек, унинг оқибатлари икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва ўзаро кўмакни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришга доир ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг