Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Россия Федерациясининг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон фуқароларининг нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.

Қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради, жабрланганлар шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳам ҳамдардлик мактуби йўллаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг