Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро савдо ҳажми изчил ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация йўлга қўйилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг