Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити вақтида меҳмонлардан бирига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити вақтида меҳмонлардан бирига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида шифокорлар билан учрашмоқда. Давлат раҳбари видеоселектор орқали Самарқанд вилояти билан ўтказилаётган мулоқот вақтида ШҲТ саммитида рўй берган ҳодисани эслаб ўтди.

— ШҲТ саммитига келган меҳмонлардан бири касал бўлиб қолганда унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилди. Операция қилинди ва барча даво чоралари кўрилди. Меҳмонларимиз Самарқанддаги шароитни кўриб хурсанд бўлиб кетишди.

Аммо тиббиёт соҳасида қилинадиган ишлар ҳали етарли. Самарқандда тиббиётни ривожлантириш учун имконият жуда катта.

Мен ўз вақтида Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаганман, ўша вақтда бунақа шароит йўқ эди. Қўшрабодда туғруқхона қуриш учун оддий шифер етишмовчилиги бўлган.

Энди эса иқтисодиёт ишлаяпти, солиқ тушумлари бўляпти, тиббиётда пул пайдо бўлган. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, тиббиётни ривожлантириш лозим. Бошқаларга «Самарқанд тажрибаси»ни ўрнак қилиб кўрсатиш даражасида бўлиш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг