Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Икки қардош мамлакат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Жорий йил ноябрь ойида Туркманистон президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтган иккинчи Маслаҳат учрашувининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатлар мустаҳкамлангани, экспорт-импорт амалиётлари ҳажмининг ошгани, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим натижалари сифатида эътироф этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Суҳбат чоғида минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг