Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев йўллар автомат мониторинг этилмаслигини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев йўллар автомат мониторинг этилмаслигини танқид қилди

Бугун ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев йўлларни мониторинг қилиш бўйича автоматлашган тизим йўқлигини танқид қилган.

«Қайси йўлдан қанча оғирликдаги юк ташиш мумкинлиги ҳаммага маълум эмас. Меъёрдан ортиқ оғирликда юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати назорат қилинмаяпти», деган давлат раҳбари.

Шу боис йиғилишда барча йўлларнинг электрон базасини шакллантириш, махсус автоматлашган ўлчаш воситаларини ўрнатиш бўйича дастур ишлаб чиқиш айтилган.

Президент хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, йўл бўйи инфратузилмасини халқаро андозалар асосида лойиҳалаштириш, халқаро йўлларда сифатли сервисни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган.

Шунингдек, йиғилишда кўприклар таъмирталаб, айримлари умуман беэга экани танқид қилиниб, барча кўприкларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг