Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шахматчи чемпионларимизга 600 миллион сўмдан нақд пуллар топширилди (фото)

Шахматчи чемпионларимизга 600 миллион сўмдан нақд пуллар топширилди (фото)

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Спортни ривожлантириш вазирлигида  Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони — Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Чемпион шахматчининг ҳар бирига, президент фармонига мувофиқ, 600 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.

Мукофот пуллари нақд — 200 минг сўмлик янги купюралардан иборат.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Маросимда спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари М.Исмоилов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, шахмат федерацияси раиси А.Саъдуллаев, федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдалиев, чемпионлар — Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат олимпиадасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг