Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шахсни асоссиз ушлаб туриш қандай жазоланади?

Шахсни асоссиз ушлаб туриш қандай жазоланади?

Қонунчиликка кўра, шахсни асоссиз ушлаб туриш жавобгарликка сабаб бўлади.

Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг қонунда белгиланган асослари мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:

 - ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

- гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

- ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

- ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

- ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

Ушбу ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда видеоёзув орқали қайд этмасликка йўл қўйилади).

Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

Жиноят кодексининг 234-моддасига кўра, била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг