Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ШҲТ Самарқанд саммитига келадиган халқаро ташкилотлар маълум бўлди

ШҲТ Самарқанд саммитига келадиган халқаро ташкилотлар маълум бўлди

Шу йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити ўтказилади.

Аввалроқ ушбу саммитда иштирок этадиган 15та мамлакат раҳбарлари номи эълон қилинган эди. Ҳозирда тадбирда иштирок этишини тасдиқлаган халқаро ташкилотлар ҳам маълум бўлди.

Расмийларга кўра, ШҲТ саммитида иштирок этмоқчи бўлган халқаро ташкилотлар орасида БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ), Евроосиё иқтисодий кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар бор.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг бундай кенг форматдаги саммити илк бор Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу нуфузи ортиб бораётган ва географик кўлами кенгайиб бораётган ташкилотга янада кенгрок ҳамкорлик ва мулоқот майдончасига айланиши учун яхши имконият очиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг