Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг фойдали нонушта қандай бўлади? Шифокор тавсия берди

Энг фойдали нонушта қандай бўлади? Шифокор тавсия берди

Тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог Зухра Павлова ўзининг Телеграм-каналида қандай нонуштани энг фойдали дея ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида ёзди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳар қандай таом оқсил, мураккаб углеводлар ва ёғларни ўз ичига олиши керак.

Нонуштага тухумни яхшилаб қайнатиб истеъмол қилган маъқул, тухум қўйилган сув қайнаб чиққач ҳам бир дақиқа кутиш тавсия этилади. Тухумни сабзавот ва салатлар билан ейиш фойдали (бодринг, помидор ва ҳоказо). Жавдар нон ейиш ҳам мумкин, нонни бироз сувини қочириб истеъмол қилиш фойда беради. 

Шу билан бирга, нонушта билан чой ёки қаҳва ичмаслик тавсия этилади, лимонли бир стакан илиқ сув эса яхшидир. Павлованинг сўзларига кўра, идеал нонушта - бу тариқ пюресидир. У пюрени қовоқ билан бирга пиширишни маслаҳат берган. 

Эндокринолог бундай нонуштага шунингдек, қўшимча протеин коктейли ёки творог истеъмол қилиш мумкинлигини таъкидлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг