Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор телевизорни ёқиб ухлашнинг хавфли жиҳатларидан огоҳлантирди

Шифокор телевизорни ёқиб ухлашнинг хавфли жиҳатларидан огоҳлантирди

Телевизор ёқилган ҳолда ухлаш метаболик муаммолар ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин, дейди россиялик врач Даря Лебедева Ura.ru нашрига.

Ҳатто овози паст телевизор ҳам уйқу билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин, фон шовқини биологик уйқуга ҳалақит беради.

«Одам телевизорни ёқиб уйқуга ётса, ухлаш ва уйғонишда қийналади. Сифатли уйқунинг етишмаслиги ҳалокатли бўлиши мумкин. Грелин (очлик гормони) ишлаб чиқариш кўпаяди, бунинг натижасида одам кўпроқ овқат истеъмол қилишни хоҳлайди, у семириб кетади ва шундан кейин семириш, диабет ва турли юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади», - дея огоҳлантирди мутахассис.

Врач, шунингдек, нормал уйқусиз одамнинг иштаҳасини оширувчи гормонларни ишлаб чиқариш жараёни бузилишини таъкидлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг