Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокорлар янглишиб тирик беморни «кўмишди» – Колумбия

Шифокорлар янглишиб тирик беморни «кўмишди» – Колумбия

Фото: «Lenta»

Колумбиянинг Барранкилья шаҳрида шифокорлар тирик беморга ўлганлиги ҳақида гувоҳнома ёзиб беришди. Бу ҳақда «Seven News» ахборот порталига таяниб «Lenta» хабар берди.

Понедерлик 80 ёшли Канделарио Гутьеррес Эрнандес нафас билан боғлиқ муаммо туфайли шифохонага тушади. Эрталаб соат еттида уни ўлди деб топишади.

— Бизга унинг табиий сабабларга кўра вафот этганини маълум қилишди. Кейин унинг ўлими ҳақида гувоҳнома беришди. Мурдасини эса шифохонада махсус қопга жойлашди, — дея сўзлаб берди «марҳум»нинг қизи Гутьеррес Фонтальво. — Бироқ етиб келган тобутсозлар унинг ҳали тирик эканлигини хабар қилишди.

Оила шу заҳоти шифохонага қўнғироқ қилишди: улар ҳам қариянинг тириклигини тасдиқлашди.

— Беморни бир нечта шифокор текширди ва ҳаммаси битта нарсани такрорлади, — деб эслайди Гутьеррес Фонтальво. — Етиб келганимизда у кўзларини пирпиратиб, қўлларини қимирлатаётганини кўрдик. Унинг бадани иссиқ эди.

— Уни ушлаганимда, у йиғлаб юборди ва кўзларини очди. Сўнгра яна кўзларини пирпиратди. Шунда мен уларга: «Амаким ҳали тирик», дедим, — дейди жияни Лузнейра Гутьеррес.

Канделарио Гутьеррес Эрнандес ўша куни 18:30 да ҳаётдан кўз юмди.

Беморнинг ўлими ҳақида вақтидан олдин гувоҳнома берган шифохона ҳозирча воқеага ҳеч қандай изоҳ бермаган. Тез орада пресс-релиз чиқаришни режалаштирмоқда. Марҳумнинг оиласи клиникага қарши судга даъво бериш-бермаслиги номаълум.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг