Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифохонадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 82 кишига етди — Ироқ

Шифохонадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 82 кишига етди — Ироқ

Фото: «Profile.ru»

Бағдоддаги COVID-19 беморлари даволанаётган шифохонада келиб чиққан ёнғин қурбонлари сони 82 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб «INA» агентлиги хабар бермоқда.

Aввалроқ ушбу тиббий муассасада 28 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилгандик.

Ироқ ИИВ ҳисоб-китобларига кўра, «Ибн ал-Хатиб» шифохонасида қурбонлар сони 82 кишига етди, 110 киши жабрланган.

ОAВ хабарларига кўра, ёнғин кислород балонининг портлаши ва ўлимнинг аксарияти углерод оксидидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан. Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қозимий ҳодисани ўрганиш пайтида бир қатор шифохона раҳбарларини ҳибсга олишга буйруқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг