Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея дронлари Жанубий Корея билан чегарани бузиб ўтди.

Шимолий Корея дронлари Жанубий Корея билан чегарани бузиб ўтди.

Шимолий Кореянинг учувчисиз учоқлари Жанубий Корея рухсатисиз Кореялараро чегарани кесиб ўтган, расмийлар ва Сеул бунга жавобан қирувчи самолётлар ва ҳужум вертолётларини ҳавога кўтарган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Корея ҳарбийлар Кённгги провинциясининг чегара ҳудудларида учувчисиз учиш аппаратлари эканлиги тахмин қилинаётган бир нечта «номаълум объектларни» аниқлаган. Дронларда қурол ёки ўқ-дорилар бор-йўқлиги ҳозирча номаълум. Агентликнинг таъкидлашича, айнан шу сабаб Инчеон ва Гимпо аэропортларидан парвозлар тўхтатилган.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореянинг КА-1 ҳужумчи самолёти дронларга қарши ҳавога кўтарилганда, номаълум сабабларга кўра Хёнсон округида (Сеулдан 140 километр шарқда) ҳалокатга учраган. Икки учувчи ҳам катапульта ёрдамида омон қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг