Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ширин шаҳрига янги ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ бошлиқлари тайинланди

Ширин шаҳрига янги ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ бошлиқлари тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 2 октябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ва унда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари ишдан олингани хабар қилинганди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, йиғилишда янги ҳоким ва сектор раҳбарлари ҳам тасдиқланган.

2017 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Абдуғаффор Ҳожиматов Ширин шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган.

Абдуғаффор Ҳожиматов 1967 йили Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган, аввал Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармасида фаолият юритган. 2017-2019 йилларда вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, йиғилишда Чингиз Маҳмудов Ширин шаҳар прокурори, Заҳириддин Собиров шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, Ҳусниддин Қобилов шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг