Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди

Супер енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Америка Қўшма Штатларида Салита компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшоми асосий жангида унга мексикалик Анхел Эрнандес рақиблик қилди.

10 раунд этиб белгиланган баҳс 5-раундда рақибнинг бир неча бор нокдаун ҳолатига тушиб, пассив ҳимояда бўлгани сабаб рефери томонидан тўхтатилди ва унда ҳамюртларимиз муддатидан олдин ғалабаси қайд этилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Эргашевнинг жанглар статистикаси 23-0 (20 нокаут) кўриниш олган бўлса, Эрнандесники 14-2-1 (14 нокаут)га ўзгарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг