Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шўртанда тозаланган метан гази асосида суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади

Шўртанда тозаланган метан гази асосида суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади

Шўртан газ кимё мажмуасида тозаланган метан гази асосида суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш ва мажмуадаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ҳозирда «Sredazenergosetproekt» Акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан биргаликда Шўртан ГКМ ва GTL заводи ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Амалга оширилаётган лойиҳалар учун ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти учун ҳар бири 125 МВА қувватга эга 2 трансформаторли «GTL 220/35/10 кВ» подстанцияси қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда ва барча қурилиш, монтаж ва созлаш ишлари белгиланган муддатда бажарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг