Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Штутгарт» Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди. Элдор «Ростов»дан кетадими?

«Штутгарт» Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди. Элдор «Ростов»дан кетадими?

Фото: Sportbox.ru

«Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов футболчига Германия чемпионатидан таклиф бўлганини маълум қилди.

— «Штутгарт» Элдор учун 10 миллион евро атрофида таклиф қилди. ЦСКА ҳам шунга ўхшаш таклиф билан чиққан. Бу ўринда ҳаммаси «Ростов»га боғлиқ, барчасини клуб ҳал қилади.

Қишки трансфер вақтида бу масалага яна қайтишга келишиб олдик, бизда ҳозирданоқ таклифлар бор. Аммо «Ростов» қишда Элдорни сотиши жуда қийин масала, бу ўринда клубни тушунса бўлади.

Мен Ўзбекистонда бўлдим ва Элдор ҳамда унинг оиласи билан ҳаммасини муҳокама қилиб олдим. Агар ёзда «Ростов» кучли лигалардан яхши таклиф оладиган бўлса, Элдорнинг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Шомуродов «Ростов» билан шартнома имзолаган вақтда айнан шунга келишиб олган эдик, — дейди Қаҳҳор Мўминов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Россия чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритган. У 2017 йилдан буён «Ростов» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг