Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Атамуҳамедов лавозимидан озод қилинди

Шуҳрат Атамуҳамедов лавозимидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан (336-сон, 17.06.2022 й.) Шуҳрат Маҳамаднозимович Атамуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.

Қайд этилишича, Ш.М. Атамуҳамедовнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг